Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг "Тасанно" болалар театр студияси томонидан болажонлар учун байрамона туҳфа

09.Янв.2023

Янги йил арафасида Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 29 декабрь куни Тошкент шаҳрида хизмат фаолиятини юритиб келаётган тизим ходимларининг фарзандлари учун Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази "Тасанно" болалар театр студияси томонидан "Янги йил саргузаштлари" деб номланган театр дастури намойиш этилди. Ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг байрамона куй-қўшиқлари болажонларга юқори кайфият улашди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech