Миллий гвардия қўмондони жорий йил 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида содир бўлган кучли зилзилалар оқибатлари тўғрисидаги хабарларни чуқур ташвиш ва қайғу билан қабул қилганини таъкидлаб, Миллий гвардия шахсий таркиби ва шахсан ўзи номидан табиий офат қурбонлари оилаларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди ҳамда жароҳат олган қардошларимизнинг тез орада соғайиб кетишларини тилади.
Шунингдек, Элчихона томонидан юритилган ҳамдардлик китобига "Қардош Туркия халқи барча қийинчиликларни матонат билан енгиб ўтишига ишонаман, биродарларимиз қайғусига шерикмиз" тасалли сўзларини ёзиб қолдирди.
Бўлишмоқ: