Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва ардоқли саналади. Улардан бири Давлат байроғидир. Айни кунларда байроғимиз қабул қилинганлигининг 33 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг тантана қилиняпти.
Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган. Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳам сана муносабати билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди монументи мажмуасида катта ҳажмдаги Давлат байроғини кўтарди.
Шунингдек, Урганч шаҳар кўчалари, кўҳна ва навқирон Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” мажмуасида мамлакатимиз аҳолиси ва хорижий мехмонларга давлат байроғи акс этган флаерлар тарқатилди.
Бўлишмоқ: