Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Миллий гвардия ҳарбий қисмларидан бирида муддатли ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзли тавсиянома олиш мақсадида тест синовларини топширишди.
Мазкур тест синовлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилиб, "Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида"ги Низом асосида амалга оширилди. Албатта ушбу тавсияномалар муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим ва савияга эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.
Маълумот учун айтиб ўтишимиз керакки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган фуқароларга бериладиган тавсияномалар уч йил мобайнида амал қилади.
Бўлишмоқ: