Муддатли ҳарбий хизматчилар учун психологик тренинг машғулотлари ўтказилди

22.Дек.2024

Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчилари учун психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.

Ушбу машғулотларнинг асосий мақсади ҳарбий хизматчиларнинг хизмат давомида юзага келиши мумкин бўлган психологик зўриқишларни камайтириш ва уларнинг руҳий барқарорлигини оширишдан иборат. Тренинг жараёнида иштирокчилар ўзларини эркин ҳис қилишлари ва фаол иштирок этишлари учун "Ранглар ва кайфият" ҳамда "Яширин доира" каби махсус методлардан фойдаланилди. Ушбу усуллар орқали муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ўз-ўзини англаш, ўзаро мулоқот кўникмаларини мустаҳкамлаш ва ички энергияларини тўғри бошқаришларига ёрдам берилди.
Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар гуруҳ бўлиб ишлаш, бир-бирларини қўллаб-қувватлаш ва стрессли вазиятларда самарали қарор қабул қилиш усулларини амалда синаб кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech