Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан муддатли ҳарбий хизматчиларга ахлоқий ва руҳий қўллаб-қувватлаш мақсадида психологик тренинг машғулоти ўтказилди. Тренинглар ҳарбий хизматчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, стрессга бардошли бўлиш, ахлоқий мустаҳкамликни ошириш, хизматга бўлган масъулиятни кучайтириш ҳамда улар орасида жамоавий руҳни янада мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг психологик ҳолатини баҳолаб, зарур бўлган ёрдам ва маслаҳатлар тақдим этилди. Мазкур машғулотлар, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик хизматда юқори натижаларга эришишларига кўмаклашади.
Бўлишмоқ: