Самарқанд вилояти Ёшлар иттифоқи томонидан ҳарбий хизматчилар ваходимлар ўртасидаги интеллектуал ва спорт мусобақаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинади. Ана шундай қизиқарли «Мунозара» интеллектуал ўйинининг навбатдаги сонида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси жамоалари ўзаро беллашдилар. Ушбу турнирда қатнашган жамоалар ўзларининг профессионал интеллектуал салоҳиятини намойиш этишди.
Мусобақалар давомида жамоалар бир-бирлари билан дўстона беллашиб, ўзаро тажриба алмашишди ва профессионал ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги билим ва кўникмаларни ҳам синовдан ўтказиш имконини берди.
Бундай тадбирлар, нафақат иштирокчиларни руҳий ва жисмоний жиҳатдан шакллантиради, балки улар орасида кучли ҳамжиҳатлик ва рақобатбардошликни ривожлантиради. Бу эса, ўз навбатида, ҳар икки жамоанинг самарали фаолият юритиши учун муҳим омил ҳисобланади.
Бўлишмоқ: