Катта ҳаёт остонасида турган ёшлар учун ҳарбий соҳага қизиқишни ошириш ва уларга касб танлаш жараёнида тўғри йўл кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда, Наманган шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди.
Ўқувчилар Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг кундалик фаолиятини кузатиб, уларнинг хизмат шароитлари ва ўз касбий кўникмаларини ошириш учун яратилган имкониятлар билан танишдилар.
Тадбир давомида ўқувчиларга мутахассис ходимлар томонидан батафсил маълумотлар берилди ва уларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар тақдим этилди. Бу каби тадбирлардан мақсад — ёшларни Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли касбнинг моҳияти билан яқиндан таништириш ва уларда ҳарбий соҳага бўлган қизиқишни оширишдан иборат.
Бўлишмоқ: