Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини ошириш, шу билан бирга, Ватан тақдирига дахлдорлик хиссини шакллантириш бугунги кунда долзарб масала ҳисобланади. Шу мақсадда Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган ватанпарварлик ойлиги доирасида Миллий гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида Наманган давлат Педагогика институти талабалари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Тадбир доирасида талабалар Миллий гвардия фаолияти, унинг кундалик вазифалари ва ходимларнинг масъулиятли ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги махсус кўргазмалар, тренинглар ва интерактив суҳбатлар ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, уларга ҳарбий хизматга кириш тартиби, унга қўйилган талаблар ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бўлишмоқ: