Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исъҳоқхон Ибрат ижод мактаби ўқувчилари учун «Қўриқлаш» бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди

29.Ноя.2024

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат ижод мактаби ўқувчилари учун Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ўқувчиларга қўриқлаш хизмати ходимларининг касбий фаолияти, уларнинг хизмат шароитлари ва амалиётда қўлланиладиган замонавий технологиялар ҳақида мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Ўқувчилар Қўриқлаш бошқармасидаги махсус жиҳозлар, хавфсизлик тизимлари ва ходимларнинг иш жараёнини кузатиб, бу соҳадаги замонавий ёндашувлар билан танишдилар.

Ташкил этилган "Очиқ эшиклар куни" тадбири орқали ўқувчилар нафақат янги билимларга эга бўлдилар, балки ўзларига керакли мотивация ва илҳом ҳам олдилар. Тадбир ёш авлоднинг ҳуқуқ-тартибот органларига бўлган ҳурматини янада оширишга ҳам ҳисса қўшди.

Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг ижтимоий онгини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг билим ва кўникмаларини янада бойитишга ёрдам беради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech