Намуна ва ибрат лойиҳаси: Қуролли Кучлар фахрийлари ва ёшлар иштирокида очиқ эшиклар куни ўтказилди

15.Ноя.2024

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги "Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаʼʼ ги 340-сон қарори ижросини таминлаш мақсадида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан Наманган вилояти Қуролли Кучлар фахрийлари ва ўқувчи ёшлар иштирокида ʼОчиқ эшиклар куниʼʼ ўтказилди. 

Ўқувчи ёшлар ва фахрийларга ҳарбий қисмда мавжуд қурол аслаҳа ҳамда жанговар техникалар кўргазмаси намойиш этилиб, тадбир давомида байрамона тушлик ташкил этилди. 

Ўтказилган тадбир фахрийларда, айниқса ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдирди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech