Навбатдаги ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди

22.Янв.2025

Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамда чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Ургут тумани Чеп маҳалласида жойлашган 74-умумтаълим мактабида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Учрашувда сўз олганлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлашда миллий армиямизнинг тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди. Ўсиб келаётган ёш авлодни келажакда интеллекткал салоҳиятли, билимли, ватанпарвар ва комил инсонлар этиб тарбиялаш бугуннинг долзарб вазифаси эканлиги, бу борада ёшлар учун барча имкониятлар эшиги очиқ эканлиги алоҳида таъкидланди. 

 Ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда, айни пайтда Самарқандда бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Ургут туман бўлинмаси масъуллари ҳам иштирок этди. Тадбирда, ўқувчилар учун қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. 

 Айниқса, Қўриқлаш бошқармасининг мутахасислари томонидан ёшлар ўртасида спортнинг камондан отиш тури бўйича ўтказилган маҳорат дарсларида ўқувчилар катта қизиқиш билан иштирок этиб, спорт соҳасидаги маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказишди.. 

 Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонилдан вилоятнинг барча ҳудудларида ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиши белгилаб олинган. Ўтказилаётган тадбирлар эса, ўсиб келаётган ёш авлодни қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech