Навоий вилоятидаги Кармана дала ўқув марказида амалий ўқув услубий йиғин ташкил қилинди

29.Янв.2025

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимидаги тиббиёт хизмати бошлиқлари ҳамда тактик-тиббий йўриқчилар билан Навоий вилоятидаги Кармана дала ўқув марказида амалий ўқув услубий йиғин ташкил қилинди. Бунда соҳа мутахассисларига шахсий таркибни ҳар қандай шароитда соғлиги ва ҳаётини сақлаш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётига эътибор қаратилди. Ўқув машғулоти тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ, интерфаол усулда, мастер-класс кўрсатиш орқали ўтказилди.

Ўқув йиғин давомида мутахассис-йўриқчиларнинг "Тактик тиббиёт" бўйича назарий билим ва амалий кўникмалари, шунингдек уларнинг шахсий таркибга соҳага оид билим бериш бўйича педагогик маҳоратлари ҳам оширилди.

Шунингдек, тиббиёт ходимларининг отиш тайёргарлиги бўйича билимлари ҳам синовдан ўтказилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech