Навоийда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бандлигини таъминлаш борасида ишлар амалга оширилмоқда

03.Окт.2024

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «устоз-шогирд» анъаналари асосида ҳунармандчилик билан шуғулланишни тарғиб этиш, тикувчилик, пиллачилик соҳасида касаначиликни кенгайтириш орқали бандликни таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг турмуш ўртоқларини иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг июнь ойида Навоий вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ва Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ўртасида имзоланган меморандумга асосан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларининг бандлиги таъминланиб, шахсий бизнесни ривожлантириш кўникмалари ошириб борилмоқда. Бугун ҳам бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари мазкур марказга ташриф буюриб тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аёллар ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш, бизнес ғоялар ва лойиҳа, бизнес-режасини тайёрлаш каби ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech