Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама, маънан ва жисмонан чуқур ақлий билимга эга бўлишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ёшларимиз бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, устозлари берган билимларни тўлиқ ўзлаштиришлари лозим.
Шу маънода Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисмда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Миллий гвардияга бириктирилган оталиққа олинган ёшлар иштирокида "Янги Ўзбекистон армияси юртимиз таянчи, халқимиз фахри!" шиори остида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Тадбир давомида, ёшлар учун анжом-аслаҳалар ҳамда ҳарбий техникалар намойиши, спортнинг "Камондан отиш"ва "От спорти" турлари бўйича маҳорат дарслари, шунингдек "Раҳбар ва ёшлар" учрашувлари бўлиб ўтди.
Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ватанимизга садоқат руҳида камол топтиришдан иборатдир.
Бўлишмоқ: