"Оламни маҳлиё айлаган диёр!”

09.Дек.2023

"Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Оламни маҳлиё айлаган диёр!"шиор остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 9-декабр куни пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиянинг Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганига 31 йил тўлиши муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ва тегишли вазирликлар ҳамкорлигида "Оламни маҳлиё айлаган диёр!"шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат арбоблари, халқ ичида катта ҳурмат қозонган олимлар, таниқли шоир ва ёзувчилар, республика ва халқаро танловлар ҳамда sport мусобақаларининг ғолиблари бўлган спортчилар, рақс гуруҳлари, машҳур санъаткорлар, миллий-маданий марказлар вакиллари, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, Миллий гвардия қисмлари, фаол ёшлар, ОАВ вакиллари ва кенг аҳоли иштирок етди.

Байрам тадбирида ҳарбий қисм аскарлари, курсантлар ва "Темурбеклар мактаби" ўқувчилари иштирокида ватанпарварлик мавзусида саф қўшиқлари ҳамда ҳарбий жанг санъати намуналари асосида саҳна кўринишлари намойиш етилди.

"Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!"деган улуғвор ғояни байроқдек баланд тутган мардона халқимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяётир. Сўнгги йилларда юз бераётган тарихий ўзгаришлар баробарида аҳолининг юрт тақдирига, унинг муқаддас рамзларига, елимизнинг ертаси, нурли келажагига бўлган муносабати ҳам ўзгариб бормоқда. Ана шу ислоҳотлар қанотида юртдошларимизнинг Она Ватанимиз — жонажон Ўзбекистоннинг ертанги кунига ишончи ортаётир.

Бугун "Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётгани ҳам халқимиз қалбида Она Ватандан ғурурланиш туйғусини яна бир карра юксалтиришга, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга ега бўлмоқда.

Бу галги байрам олдингиларидан фарқли равишда, кенг кўламда кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб таълим муассасаларидан тортиб, барча давлат идоралари, ташкилот, корхоналарда кун Давлат мадҳиясини жўр бўлиб куйлашдан бошланди. Шунингдек, мамлакатимиздаги барча ҳарбий қисмлар, ҳарбий билим юртлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот муассасаларида ҳам "Оламни маҳлиё айлаган диёр" шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари бўлиб ўтди.

Ватан мадҳияси — у шундай сеҳрли қўшиқки, у халқни бирлаштиришдек улуғ ва ниҳоятда езгу кучга ега. Уни куйлаганда барчамиз шу юрт тақдирига дахлдор, мана шу она тупроқнинг бир зарраси еканимизни дилдан ҳис қиламиз. Ватан қўшиғини, мадҳиямизни куйлаганда барчамиз қалбан бирлашамиз, Янги Ўзбекистон халқи буюк мақсад йўлида битта қалбга айланмоқда. Зеро, муҳтарам Президентимизнинг "Янги Ўзбекистонни бунёд етиш", "Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш" билан боғлиқ даъватлари ҳар биримизни янада ҳамҳижат бўлиб янги даврнинг бунёдкори бўлишга чорламоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўшинларининг Маънавият ва маърифат марказида "Оламни маҳлиё айлаган диёр!"шиор остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар ана шу муқаддас туйғулар ҳақида, юрт қўшиғининг ҳаётимиздаги ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган куннинг 31 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ зиёлилар, маърифат тарғиботчилари "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Маълумот учун, 2017 йилда Президентимиз ташаббуси билан давлат мадҳияси матнини битган истеъдодли шоиримиз, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов номини абадийлаштириш мақсадида Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил етилди. Бундан ташқари, шоир ижодига халқимизнинг юксак ҳурмати рамзи сифатида пойтахтимиздаги муҳташам Адиблар хиёбонида Абдулла Орипов ҳайкали қад ростлади. 2016 йилда еса, мадҳиямиз мусиқаси муаллифи — Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланди.

Бугун юртимизнинг аҳоли гавжум гўшалари янада чирой касб етиб, байрамона безатилди. Она юртимиз байроғи баланд кўтарилиб, давлат мадҳияси янгради. Ҳудудларда бўлиб ўтаётган байрам сайллари, концерт дастурлари юртдошларимизга кўтаринки кайфият бағишламоқда. Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари ҳудудлардаги байрам тадбирларида иштирок етиб, "Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонуни, унинг мазмун-моҳияти, мадҳиямизнинг ҳаётбахш, руҳлантирувчи кучи ва айниқса, миллатимиз тарихидаги ўрни ҳақида маърузалар қилди. Зеро, бу қўшиқ — жадид боболаримизнинг езгу армонлари ижобатидир, миллий ғурур ва миллий руҳни ўзида мужассам етган буюк қўшиқдир. Бу қўшиқни куйлаганда бошимиз тик, овозимиз баланд, руҳимиз кўкка юксалади.

Дунё майдонларида спортчиларимиз юқори марраларни егаллаб, шоҳсупага кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда қалбимизни беҳад шукроналик ҳислари чулғаб олади, беихтиёр мижжаларимизга ёш қалқийди. Тоза қон бузилмасдир, бугун ҳар бир миллатдошимиз томирларида буюк аждодларимиз қонлари жўшмоқда. Зеро, ўз замонларида жаҳонни титратган буюк давлату салтанатлар қурган аждодларимизнинг шон-шуҳрати, шавкати ушбу қўшиқ сатрларида мужассамдир.

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга, миллий бирлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech