Қўқон шаҳрида Фурқат монументи очилиш маросими бўлиб ўтди

04.Окт.2024

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисм жавобгарлик ҳудуди Қўқон шаҳрида жадидчилик тариқатининг вакилларидан бири бўлмиш Зокиржон Холмуҳаммнад ўғли Фурқат монументи очилиши маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари, Қўқон шаҳар ҳокими, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва оила аъзолари, жамоатчилик вакиллари ва талаба ёшлар иштирок этди.

Фурқат миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири. У шоир ва адиб, адабиётшунос ва муаррих, элшунос ва мутаржим сифатида ўзидан бой маънавий мерос қолдирган. Шунингдек, Фурқат замонасининг машҳур хаттотларидан бири бўлган. Ёшлигиданоқ Муқимий, Муҳйи, Завқий, Нисбат, Муҳаййир каби шоирлар муҳитида қизғин ижодий фаолият билан машғул бўлган. Маҳалласидаги мактабда савод чиқарган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech