Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Жамоат хавфсизлиги университетида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" ғояси асосида расмлар танлови ўтказилди. "Она диёр - ранглар жилосида" мавзусида ташкил этилган ушбу расм чизиш кўрик танловида гвардиячилар эркин мавзуда юртимиз чиройини тараннум этувчи чиройли расмларни мохирона тасвирладилар. Энг чиройли ва мазмунга бой асар муаллифлари деб топилган ҳарбий хизматчилар сараланиб, университет бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бўлишмоқ: