Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда миллий армиямиз учун етук кадрлар бўлиб етишишларига замин яратиш мақсадида Нукус шаҳридаги 53-умумтаълим мактабида “Ватан-муқаддас, уни асрамоқ шарафли бурчдир!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Шунингдек, Қóнǵирот туманидаги умумтáлим мактаби óқувчилари Миллий гвардия Қорақалпоǵистон Республикаси бóйича бошқармаси ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ўқувчи-ёшларнинг ҳарбий соҳага бóлган қизиқишларини ошириш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди. Тадбирда ёшларга ҳарбий қурол-аслаҳалар кóргазмаси, ҳарбий анжомлар, камондан óқ отиш, психологик тренинг машǵулотлари ташкил этилиб, улар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишиб чиқди.
Бўлишмоқ: