Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарлари юзасидан китобхонлик тадбири ўтказилди

14.Фев.2025

Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларда миллий ва умуминсоний қадрият ва анъаналарга, ватанпарварлик фазилатларини сингдириш, ёшлар қалбида китобхонлик маданиятини ошириш ва адабиётга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Миллий Гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ҳамкорлигида Шароф Рашидов номидаги Ахборот-кутубхона марказида китобхонлик тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тадбир давомида Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, иштирокчилар китоб ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Китобхонлик самимий ва ижодий муҳитда ўтиб, ёшларга жуда ҳам манзур бўлди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech