Пискентда ўқувчи-ёшлар учун ташкил этилган тадбир "Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз!" шиори остида ўтказилди

09.Окт.2024

Пискент туманига қарашли 17-мактабда Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Чирчиқ ҳарбий прокуратураси, Тошкент вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида ёшлар билан учрашув ва кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ёшларни ватанпатварлик руҳида тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишларини, жисмоний чиниқишларини ошириш бўйича “Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳа кўргазмаси, кинологлар намойиши ҳамда ўқувчи-ёшлар томонидан ватанпарварлик руҳидаги турли чиқишлар амалга оширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech