Полигонларда маданий дастурлар ташкил этилмоқда

27.Июн.2024

Ёз мавсумида миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари ва дала ўқув майдонларида инспектор-психологлари билан ўтказилаётган ўқув-услубий йиғинини янада юқори савияда ташкиллаштириш ҳамда йиғин иштирокчиларини маданий ҳордиқ олишларини ташкил этиш мақсадида полигонларда концерт дастурлари ташкил этилмоқда. Куни кеча Чирчиқ ва Ангрен шаҳар полигонларида мана шундай маданий дастурлар бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан инспектор-психологлар учун шоу ва концерт дастурлари тақдим этилди. Она юрт, тинчлик қадри, шукроналик каби олий неьматларни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилган ҳарбийлар қалбида яна бир бор Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини аланга олдирди. Бу каби маданий тадбирлар олдинда белгиланган вазифаларни янада сидқидилдан амалга оширишда туртки бўлади, десак муболаға бўлмайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech