ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ

03.Ноя.2023

2023 йилнинг 23 октябрь кунидан 4 ноябрь кунигача бўлган вақт даврида “Фориш” тоғ полигони базасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Миллий гвардиялари махсус вазифаларни бажарувчи бўлинмалари ўртасида ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулотларнинг якуний босқичида Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлар Миллий гвардияси қўмондони полковник Т. Эргешов ҳам қатнашди.

Дастур доирасида қўмондонлар ҳарбий ва махсус тайёрлаш ҳамда кадрлар малакасини ошириш бўйича қўшма тадбирлар назарда тутилган амалий ҳамкорлик Режасини имзолашди. Шунингдек, меҳмонлар Болалар психологияси Марказига, Миллий гвардия Отлиқ эскадрони ва бошқа объектларга ташриф буюришди.

Ташриф якунида томонлар белгиланган режани амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди. Учрашув ўзаро ишонч ва ҳамдўстлик руҳида ўтди.

Миллий гвардия халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech