Профилактик тадбир ўтказилди

15.Окт.2024

Миллий гвардия Моддий-техник таъминот марказий базаси ҳарбий хизматчи ва ҳайдовчилари учун Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва "Ўзбек Инвест" суғурта компанияси мутахассис ходимлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир Миллий гвардия Моддий-техник таъминот марказий базаси раҳбарияти бошчилигида ташкил этилиб, унда техникалар ҳаракатини назорат қилиш хизмати, Марказий база ҳарбий хизматчи ва ҳайдовчилари иштирок этди.

Йўл ҳаракати қоидалари юзасидан бўлиб ўтган суҳбатда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда “Ўзбек Инвест” суғурта компаниясининг мутахассислари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилганлиги, содир этилган қоидабузарликлар ва ижросини ўз вақтда таъминлаш бўйича, шунингдек, йўл транспорт ҳодисаси юз берганда, суғурта компанияси томонидан “Евро баённомалар” қайси ҳолатларда қўлланилиши бўйича маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида шахсий таркиб томонидан берилган саволларга мутахассислар батафсил жавоб беришди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech