Психологик тренинг машғулотлари ўтказилди

12.Фев.2025

Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида муддатли ҳарбий хизматчилар билан ахлоқий-руҳий ҳолатларини ўрганиш ва жамоада янада соғлом муҳит яратиш мақсадида психологик тренинг машғулотлари ўтказилди. 

Марказ психологи томонидан олиб борилган психологик тренинг машғулотлари ва якка тартибда суҳбатлар давомида иштирок этган барча муддатли ҳарбий хизматчиларнинг руҳий ҳолати таҳлил қилиниб, хизматни янада самарали олиб боришлари бўйича тушунча ва тавсиялар берилди. Ушбу тренинглар давомида ҳарбий хизматчиларнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, руҳий ва хизмат зўриқишларини бошқариш қобилиятини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилди. Бу психологик тренинг жараёнлари уларга келгусидаги хизмат вазифаларни самарали бажаришда ҳам ёрдам беради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech