Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувда ёшларнинг келгусида комил инсон бўлиб вояга етиши, ватанга бўлган садоқатини ошириш юзасидан, уларнинг қизиқишлари ва таълим олиш жараёнлари тўғрисида мулоқот ташкил этилди.
Бундан ташқари ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ўқувчи ёшлар учун “Тиббий кўрик” ҳамда “Китоблар ярмаркаси” ташкил этилди. “Бандликни таъминлаш”юзасидан соҳа мутахасислари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига амалий ёрдам ва тушунчалар берилди.
Раҳбар ва ёшлар учрашуви давомида ўқувчи-ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Ҳарбий техника намуналари”, хизмат жараёнлари ҳақида кўргазмали маълумотлар берилди. Учрашув якунида раҳбар ва ёшлар учун тадбир дастурхони ташкил этилди.
Бўлишмоқ: