Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

13.Ноя.2024

Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Фарғона вилоятида жойлашган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, мутахассис психологлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида "Замонавий шароитларда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ахлоқий-руҳий таъминотини ташкиллаштириш: Муаммо ва ечимлари" мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида маърузачилар замонавий шароитда армияни нафақат техник, балки ахлоқий-руҳий жиҳатдан ҳам тайёрлаш зарурияти ортиб бораётганлигини, Қуролли кучларни шакллантиришда куч тузилмалари билан биргаликда ахлоқий ва руҳий таъминотга алоҳида эътибор қаратиш, ҳарбий хизматчиларни доимий равишда юксак ахлоқий қарашлар, ватанпарварлик ва мардлик руҳида тарбиялаш, уларнинг кучли руҳий тайёргарлигини таъминлаш бугунги кундаги энг муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Ҳарбий хизмат мураккаб ва масъулиятли жараён бўлиб, хизматчилардан нафақат жисмоний, балки кучли руҳий тайёргарликни ҳам талаб қилади. Шундай экан, ҳарбий хизматчилар ўз бурчларини адо этишда ахлоқий ва руҳий барқарорликни сақлашлари, ватан ҳимоясига содиқ қолишлари лозим. Бу эса, ўз навбатида, нафақат индивидуал, балки жамоавий руҳий ҳолат ва ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашни тақозо қилади. Анжуманнинг иккинчи қисмида айнан амалий жиҳатлар кўргазмали чиқишлар орқали намойиш этилди.

Баҳс ва мунозараларга бой ўтган мазкур илмий-амалий конференция якунлари бўйича эришилган хулосалар келгусида куч тузилмалари шахсий таркиби билан ишлашда фойдаланилиши бўйича келишилиб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech