Ушбу жараён доирасида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида инспектор-психологлар учун кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда инспектор-психологларга қўйилган талаблар, мактаб ўқувчиларининг таълим ва тарбияси, шунингдек, сурункали ва оғир тоифадаги ўқувчилар билан ишлаш механизмлари муҳокама қилинди.
Тадбирда жиноятчиликка мойил ёшлар, мактаблардаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактик тадбирлар бўйича зарур топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси учун аниқ муддатлар белгиланди. Инспектор-психологлар ўз тажрибалари ва методикаларини ўртоқлашиб, мактаб муҳитини яхшилаш ва ёшларнинг ижодий фаоллигини ошириш бўйича конструктив фикрлар билдиришди.
Йиғилишнинг асосий мақсади — ёшларнинг ижтимоий, психологик ва маънавий муаммоларини аниқлаш, уларни ечишга доир самарали усулларни жорий қилиш, шунингдек, ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамиятда фаол ҳуқуқбузарликларни камайтириш бўйича янги йўналишларни белгилаб олишга қаратилди.
Бўлишмоқ: