Қўриқлаш бўлими ходимлари учун Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек расадхонасига саёҳат уюштирилди.

31.Окт.2024

Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари, хонадонлар ва объектларни қўриқлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашга қаратилган вазифаларни бажариб келади. Ходимларнинг хизматга бўлган масъулиятини янада ошириш ва бой тарихимиз тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида уларни хизматдан бўш вақтларида маъданий ҳордиқ чиқаришлари учун турли маънавий-маърифий тадбирлар ва диққатга сазовор жойларга саёҳатлар йўлга қўйилган. 

Навбатдаги саёҳат Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек расадхонасига уюштирилди. Бу ерда саёҳатчилар Мирзо Улуғбекнинг осмон жисмларини ўрганишда олиб борган тадқиқотлари ва изланишлари давомида фойдаланган асбоб-ускуналари билан яқиндан танишиб, расадхонанинг тарихи тўғрисида етарлича маълумотларга эга бўлдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech