А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида Миллй гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Самарқанд шаҳар 60-умумтаълим мактаби ва Самарқанд туман 10-ИДУМ билан ҳамкорликда Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кунга бағишлаб «Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб” деб номланган бадиий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.
Бадиий мусиқий кеча давомида, ўқувчилар ўзлари ёд олган шеърлари, ғазаллари ҳамда бадиий чиқишлари билан иштирок этишди. Шунингдек, САМДАҚУ талабалари томонидан Бобур ҳақидаги саҳна кўринишлари ўқувчиларда Бобур сиймосини гавдалантиришда муҳим рўл ўйнади. Тадбир сўнгида ҳамкор ташкилотларга вилоят ахборот-кутубхона марказининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар топширилди
Бўлишмоқ: