“Сайёр қабул” ўтказилди

14.Фев.2025

Андижон вилояти Улуғнор тумани Қўриқлаш бўлимида, Ҳарбий прокуратура, Миллий гвардия, ФВВ, Андижон Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида, ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу сайёр қабул очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, ҳар бир иштирокчиларнинг кундалик турмушдаги ҳаётий эҳтиёжлари, мурожаатлари ва таклифлари тингланди. Хусусан оила аъзоларини бандлигини таъминлаш, иш жойларидаги шарт-шароит ҳамда бошқа ижтимоий масалалар кўриб чиқилиб, мурожаатлар юзасидан атрофлича ечим изланиб, тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Кўтарилган айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, айрим муддат талаб этиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъуллар томонидан назоратга олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech