Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат қилиб келаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирга Фарғона ҳарбий прокуратураси, Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, Вилоят солиғлиқни сақлаш бошқармаси, Бандлик ва меҳнатга кўмаклашиш маркази, “Ишга марҳамат” мономаркази мутахассислари, мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамда бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари таклиф этилди.
Унда дастлаб, мамлакатимизда Қуролли кучлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимлар фаолиятида яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган бу каби очиқ сайёр қабуллар, ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини амалга оширишда дуч келган муаммоларини ижобий ҳал этишда, уларни ўйлантираётган, қийнаётган масалаларни жойида бартараф қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Шундан сўнг, ҳар бир иштирокчиларнинг мурожаатлари, таклифлари тингланди. Бу жараёнда ходимлар томонидан, уй-жой, ишга жойлашиш, оила аъзоларини бандлигини таъминлаш, фарзандларини боғчалар ва мактабларга жойлаш, меҳнат қонунчилиги масалалари, иш жойларини ўзгартириш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар ўртага ташланди. Ҳар бир мурожаат юзасидан атрофлича ечим изланиб, тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Келиб тушган 21 та мурожаатларнинг 10 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 11 таси бўйича тушунтириш берилди. Барча масалалар, билдирилган фикрлар ва таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди ва масъулларга кўрсатмалар берилди.
Бўлишмоқ: