Сайлов-2024 юзасидан Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

11.Окт.2024

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Юқори Кенгаши ва маҳаллий кенгашларнинг депутатлигига сайловлари бўлиб ўтиши муносабати билан Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари партияларнинг вакиллари билан давра суҳбати o‘tkazildi.Tadbirda сўз олганлар ҳарбий хизматчиларга сайлов қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда унинг аҳамияти ҳақида маълумотлар бериб ўтишди. Давра суҳбати давомида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган ушбу сиёсий жараёнда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг вазифалари ҳақида ҳам тушунчалар берилиб, иштирокчилар ушбу жараёнлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech