Сайловолди тарғибот тадбирлари ва учрашувлар давом этмоқда.

09.Окт.2024

Барчамизга маълумки, бу йил парламент қуйи палатасига сайланадиган бир юз эллик нафар депутатнинг етмиш беш нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича сайловчиларнинг бевосита аниқ бир номзодларга берган овозларига мувофиқ сайланади. Қолган етмиш беш нафари эса ягона сайлов сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар тавсия этилади. 

Миллий гвардия Хоразм вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари учун ташкил этилган давра суҳбатида УрДУ профессор ўқитувчилари, Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши ҳамда Хоразм вилояти суди масъуллари ўз маърузалари билан иштирок этиб, ходимларга жорий йилда ўтказиладиган сайлов тизими ва қонунчилигига доир маълумотлар бериб ўтдилар.

Тадбир якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шунингдек, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасида ҳам Сайлов-2024 бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш курси директори Икромжон Маткаримов, Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши бўлим бошлиқлари Фаррух Отажонов ҳамда Гулмира Қозоқовалар ўз маърузалари билан иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларга тушунтиришлар бериб ўтдилар. Бу каби учрашувлар ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech