"Саньат ғунчалари" - янги юлдузлар танлови!

27.Мар.2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маьнавият ва маьрифат марказида Республикамизда фаолият юритиб келаётган болалар мусиқа ва саньат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ўртасида ёш ижрочиларнинг "Саньат ғунчалари" XXV республика танловининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ва "Соғлом авлод учун" Халқаро ҳайрия фонди ҳамкорлигида дамли ва зарбли чолғу ижрочилари йўналишида бўлиб ўтди.
Байрамона концертнинг ёрқин дастуридан номинациялар бўйича ғолибларнинг чиқишлари ўрин олди. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланди. Жами 69 та мукофотлар тайёрланган бўлиб, уларнинг 23 таси мос равишда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун тайёрланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг махсус соврини ҳамда танлов ҳомийси Япониянинг “YAMAHA” корпорациясининг Ўзбекистондаги расмий вакили А.Усмонов томонидан танловнинг энг иқтидорли қатнашчиларига махсус совғалар топширилди.
Шубҳасиз, ушбу танлов миллий маданият ва саньатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун муҳим лойиҳадир. Республика танлови янги номларни очиб беради ва мамлакатнинг барча ҳудудларидаги иқтидорли болалар руҳиятида ўзларини жиддий мусиқачи ва саньаткор сифатида тақдим қилиш имкониятини беради. Танловнинг барча иштирокчиларига ижодий йўлларида омад, ёрқин ғалабалар ва ютуқлар тилаймиз!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech