"Қўша қариш саодати" - намунали оилалардан ёшлар учун тажриба ва ибрат лойиҳаси.

14.Окт.2024

Миллий гвардия Жиззах минтқавий ўқув марказида ҳуқуқ-тартибот ва Мудофаа органлари томонидан 2024 йилда ёшларни оталиққа олиш ва улар билан манзилли ишлаш бўйича йўриқномасига асосан марказга бириктирилган Истоқлол ва Ғаллакор МФЙларида истиқомат қилиб келаётган кекса ва нуроний отахон ва онахонларимизнинг биргаликда кечирган умр йўлларини ёш авлодга ўрнак сифатида тарғиб этиш мақсадида “Қўша қариш саодати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Зомин туман Нуронийлар жамияти раиси Ўроль Оққулов иштирок этиб, ёшларга ушбу оилаларни ўрнак сифатида эътироф этиб ўтдилар. Зомин туман Фольклор ансамбли томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech