Миллий гвардия ташаббуси билан Термиз шаҳрида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов иштирок этиб, барча маориф соҳаси фахрийларини, кўплаб шогирдлар тарбиялаб келаётган фидойи ўқитувчилар ва малакали мураббийларни байрам билан самимий муборакбод этиб, эзгу тилакларини йўллади.
Тадбир давомида, бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг фидойи ходимларининг намунали хизматлари эътироф этилиб, уларга Миллий гвардия қўмондонининг "Маънавият аълочиси" кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Бўлишмоқ: