“Шахс фаолиятига таъсир этувчи психологик омиллар ҳамда ментал соғлиғини профилактикаси: Муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

05.Окт.2024

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Шахс фаолиятига таъсир этувчи психологик омиллар ҳамда ментал соғлиғини профилактикаси: Муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда Миллий гвардия қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, вазирлик ва идоралар ҳамда куч тузилмаларининг мутасадди раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, мутахассис психологлари ва инспектор-психологлар иштирок этишди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Д.Тошмухамедова ўзининг “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий фаровонлик сиёсати” мавзусида, Халқаро тоифадаги спикер, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, профессор Ж.Шермухамедова бўлса “Оилада-шахснинг шаклланишида-психологик таъсир қилувчи-индекаторлар” мавзусида шунингдек соҳага оид тажрибали мутахассислар ўз маърузалари билан очиқ мулоқот қилишди

Хусусан, конференция давомида “Мактаб муассасаларида мутахассис психологларнинг ўқувчилар билан ишлашида боланинг энг устун манфаатларига риоя қилиш зарурати”, “Стратегик режалаштириш”, “Ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида фаровонликни таъминлашда муҳим жиҳатлар” ҳамда “Ҳарбий хизматчиларга психологик хизмат кўрсатишнинг жаҳон тажрибалари мисолида” каби мавзулар кенг муҳокама қилинди. Савол-жавоб ва қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлган мазкур тадбир ўзаро тажриба алмашишга имкон яратди. 

Тадбир якунида конференцияда фаол иштирок этган меҳмонлар, ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди

Ўтказилган илмий-амалий конференциядан кўзланган асосий мақсад ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини руҳий барқарорлигини таъминлаш, касбий фаолиятда юзага келадиган психологик муаммоларни аниқлаб, уларга муносиб ечим топиш ҳамда Меҳрибонлик муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшлари орасида руҳий танглик ва кризис ҳолатлар профилактикаси бўйича аниқ манзилли чора-тадбирларни белгилаш ва таклифларни илгари суришдир.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech