Шовот туманидаги оталиққа олинган ёшлар учун ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ва спорт беллашувлари ташкил этилди.

16.Окт.2024

Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси «Қўриқлаш» бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва бошқа жараёнларга дахлдорлик туйғуларини ривожлантириш, уларни касбий тайёргарлиги бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда келгуси хизмат фаолиятига тайёрлаш мақсадида “Ватанга содиқ ёшлармиз” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Дастлаб фахрийлар, спорт усталари ва ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилиб, унда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шундан сўнг, иштирокчилар турли хил спорт беллашувларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Шунингдек, ёшлар учун қурол-аслаҳа ва махсус воситаларнинг кўргазмаси ҳамда спортнинг камондан отиш ва от спорти турлари бўйича маҳорат дарслари ташкил etildi.Tadbir якунида мусобақалар давомида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотлилар томонидан тақдирландилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech