Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурция уюштирилди.
Миллий гвардияга бириктирилган Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчиларининг Тошкент шаҳрига уюштирилган саёҳати “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланди. Инновацион технологиялар асосида, Ўзбекистон халқининг ИИ жаҳон урушида кўрсатган беқиёс жасоратини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва «Шон-шараф» давлат музейи экспозицияларини томоша қилган болалар халқимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва матонатини, юксак инсоний фазилатларига гувоҳ бўлишди. Шунингдек, замонавий армиямиз ҳақида ҳам маълумот олишди. Бу эса албатта ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Кейинги манзил йирик кўнгилочар маскан, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларининг суюкли жойига айланиб улгурган "Магис ситй" яъни “Сеҳрли шаҳарча” бўлди. Тарбияланувчилар бу ерда қад ростлаган дунёга машҳур шаҳарлар кўчалари, эркакнамо қасрлар қиёфаси акс эттирилган бинолар бўйлаб саёҳат қилишди.
Шунингдек, ёшлар Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ҳарбий қисмларидан бирида бўлишиб, муддатли ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишиб, бугунда уларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига яқиндан танишишди. Гўзал кентимизга уюштирилган бир кунлик саёҳат албатта мазкур тарбияланувчиларнинг хулқини яхшилашда ва ватанга садоқат руҳида улғайишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Бўлишмоқ: