Мамлакатимизда ёшлар спортини ривожлантириш, ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёшларни жисмонан соғлом этиб тарбиялаш борасида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида Фарғона вилояти ИТКФ «Каратэ-до» федерацияси директори A.Yunusov бошчилигида, 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга спортнинг ИТКФ «Каратэ-до» тури бўйича имтиҳонлар ҳамда рангли белбоғ топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу каби спорт тадбирлари ёшларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари ҳамда ўз маҳоратларини оширишлари учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Бўлишмоқ: