Спортнинг камондан отиш тури бўйича "Самарқанд вилоят биринчилиги" мусобақаси бўлиб ўтди

07.Фев.2025

Миллий гвардия Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси масъуллари ҳудудларда ёшлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида ҳамда умумтаълим муассасаларида, камондан отиш спорт турини кенг тарғиб қилиш ва ёшларни ушбу спорт турига қизиқишларини ошириб борасида тизимли ишларни амалга ошириб келишмоқда. Бошқарманинг ташаббуси билан ушбу спорти бўйича ҳудудларда қатор спорт тадбирлари ҳамда мусобақалар ўтказилиб келинмоқда. 

 Самарқанд шаҳридаги 1-сон спорт мактабида ўтказилган Камаондан отиш спорт тури мусобақасининг вилоят босқичига вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 16 та спот тўгарклари жамоалари иштирок этишди. Ташкил этилган мусобақада ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этишди. Жамоалар ўртасида ўзаро кечган беллашувларда. ёшлар мураббийларидан ўрганган билим ва кўникмаларини ишга солишди. 

 Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлаорда жамоалар бирдек жонбозлик кўрсатишди. Мусобақа якунига умумжамоа ҳисобида 3- ўринни Булунғур, 2- ўринни Иштихон, 3- ўринни Самарқанд шаҳар жамоалари эгаллади. Ўғил болалар ва қиз болалар ўртасидаги яккалик беллашкуларда биринчи ўринни Самарқанд шаҳар спортчиси Эмин Ҳалилов, 2- ўринни Иштихон туманидан, Асадбек Бозоров, 3- ўринни Самарқанд шаҳриниг спортчиси Нурмуҳаммад Раҳимовлар эгаллаган бўлса, қиз болалар ўртасида кечган мусобақаларда Самарқанд шахар спортчиси Ҳилола Аббосова биринчи ўринни, Самарқанд шаҳридан ташриф буюрган спортчи Меҳрибон Обиджонова иккинчи. Булунғур туманидан ташриф буюрган спортчи Зайнаб Ибрагимова эса 3- ўринни қўлга қиритди. 

 Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. албатта бугун мамлакатимизда барча соҳалар сингари спорт соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада, спорт турлари ривожланиб, спортчиларимиз жаҳон ареналарида юртимиз шаънин муносиб ҳимоя қилиб, мамлкатимиз байроғини баланд кўтариб келишмоқда. Бу борада, спортчиларни қўллаб-қувватдлашда вилочт Қўриқлаш бошқармаси ҳам муносиб ҳисса қўшиб қелмақда десак муболаға бўлмайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech