Спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди

11.Янв.2025

14 январь “Ватан ҳимоячилари куни”муносабати билан спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларда спортга қизиқишни янада ошириш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар, Қўқон Давлат педагогика институти ҳамда Санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали талаба ёшлари иштирокида шахмат спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Жамоалар ҳарбий қисм раҳбарияти ҳамда Қўқон Давлат педагогика институти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech