Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан Наманган гарнизонида жойлашган куч ва тузилмалар ўртасида сузиш спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақа “Баркамол авлод” спорт мажмуасида юқори савияда ташкил этилиб, иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги ва иродавий бардоши синовдан ўтказилди.
Ушбу мусобақа орқали ёшларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, энг муҳими эса Ватанга садоқат ва фидойилик руҳини мустаҳкамлаш мақсад қилинган.
Бўлишмоқ: