Табиат учун бирлашайлик!: ҳудудларда ўтказилаётган “Яшил макон” умумиллий лойиҳасида ҳарбий хизматчилар ҳам фаол иштирок этмоқда.

04.Ноя.2024

Бугунги глобал иқлим ўзгаришлари шароитида азалий анъаналаримиз ва қадриятларимиз асосида яшилликни кўпайтириш, дарахт ва бута кўчатларини экиш орқалигина мусаффо табиатни келажак авлодга етказишимиз мумкин. Шу мақсадда Фарғонада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Табиат учун бирлашайлик!” челленжи доирасида дарахт экиш маросими ўтказилди. Фарғона шаҳар “Янги Ўзбекистон” массивидаги Эсо шаҳар боғида ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Табиат учун бирлашайлик!” шиори остида дарахт кўчатлари экиш челленжига старт берилди. Шунингдек, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ҳарбий шаҳарча атрофини кўкаламзорлаштириш мақсадида мева дарахтларини экиш ишлари ташкил этилиб, шу куни 200 га яқин кўчатлар ерга қадалди. Шу билан бирга ҳар йили куз ва баҳор ойларида экиладиган дарахтлар парваришига, уларнинг кейинги тақдирига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги белгиланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech