Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси Болалар билан ишлаш бўлими Жиззах шаҳар бўйича инспектор психологи томонидан 31-сонли мактабда Ватанпарварлик куни муносабати билан "Тинч юртимга кўз тегмасин" мавзусида ўқувчиларга ватанпарварлик дарси ўтилди. Дарсда аввало шукроналик, тинч ва тотув элда яшашнинг ўзи бахт эканлиги борасида ўқувчиларга тушунчалар берилди. Мактаб ички тартиб қоидаларига риоя этиш лозимлиги ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 282-сонли "Одоб ахлоқ қоидалари" ўқиб, мазмун-моҳияти етказилди. Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олишди.
Бўлишмоқ: