Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

03.Окт.2024

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан давра суҳбати ташкил этилди.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказилган тадбирда хизмат интизоми ва қонунчилик масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, коррупция ва фирибгарлик жиноятларига қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлиги борасида соҳада амалга оширилаётган ишлар билан кенгроқ таништирилди. Шунингдек, қўриқлаш хизмати ходимларининг фуқаролар билан мулоқот қилиш маданияти ва қоидалари, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Бундан ташқари шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомига риоя қилиш, турли хилдаги қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш - ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech