Биринчи қисмда шахсий таркиб билан ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хизмат интизоми ва қонунийлик бузилишининг олдини олишга қаратилган суҳбат ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳарбий прокурорининг ўринбосари, адлия полковниги Қ.Рўзиметов, Миллий гвардия Марказий девони бошқарма бошлиғи, полковник R.Kamolov ва бошқа бир қатор бошқарма бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари, шунингдек, Миллий гвардия фахрийлари кенгаши раисининг ўринбосари, нафақадаги полковник Б.Тўғрилов ўз маърузалари билан иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларнинг саволларига батафсил маълумот беришди.
Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этилди. Ҳарбий прокуратура ва Миллий гвардия Марказий девони масъуллари ҳар бир мурожаатни тинглаб, бир қатор мурожаатлар юзасидан масъул шахсларга ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар беришди.
Бундан ташқари китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинлари ўқув ва бадиий адабиётлар, ҳарбий-ҳуқуқий мавзудаги китобларни харид қилиш имконига эга бўлди.
Бўлишмоқ: