Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб қизларни қабул қилиш имконияти яратилди. Мана икки ойдирки замонавий аудиторияларда ўқувчи-қизларга кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, психологик, ижодий ва таҳлилий фикрлаш кўникмалари берилмоқда.
Жорий йилнинг 14-октабр куни ўқувчи-қизлар учун “Ҳар бир қиз бахтли бўлишга ҳақлидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицей хотин-қизлар билан ишлаш бўйича масъуллар, психолог ҳамда гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди.
Суҳбат давомида “Мен бахтли инсон бўла оламан” мавзусида “Бахт – ўзи нима” саволи бўйича ўқувчи-қизларнинг фикрлари тингланди ва “Боғдаги гуллар” психологик тренинг машғулоти ўтказилди.
Мазкур машғулот ўқувчи-қизларда психологик енгилликни вужудга келтириш, ижобий кайфиятни ҳосил қилишда яхши самара бериши мақсадга мувофиқ бўлиб, машғулот фикрлар алмашинуви ҳамда психологик маслаҳат ва тавсиялар билан бойитилди.
Ўтказилган психопрофилактик тадбир ўқувчи-қизларда бахт тушунчасини талқин қилиш ҳамда уни ҳис қилишга ўргатишга бўлган билим ва кўникмаларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Бўлишмоқ: