Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида 1-октябръ "Устозлар ва мураббийлар куни" муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг ва бошқарса бошлиғининг буйруғи билан вилоятдаги устозлик ва мураббийлик фаолиятини юритиб келаётган бир неча фидоий касб эгалари, Миллий гвардия кўкрак нишони, фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди. Ушбу тадбир устозлар иштирокида юқори кайфиятда бўлиб ўтди ва эсда қоларли лаҳзаларга бой бўлди. Тадбирда сўзга чиққанлар байрам табриклари билан иштирок этишди ва касб эгаларини машаққатли меҳнатларида улкан зафарлар тилашди.
Бўлишмоқ: